Сўзлаб беринг,
онажон!
Онангизга ўз ҳикоясини ёзиш учун китоб совға қилинг. Унинг болалиги, орзулари ва энг азиз хотиралари ўз қўлёзмасида сақланиб қолсин.
- 132 саҳифа
- 9 боб
- Ўзбек тилида

Саҳифаларни варақланг
Китобдаги расмлар ва саволлар билан танишиш учун боблардан бирини очинг.
Онам китобни қандай тўлдиради?
Ўзига ёққан саволдан бошлаб, хотираларини ажратилган сатрларга ёзади. Истасангиз, биргаликда ўтириб, саволларни сиз ўқиб беринг ва онажонингизнинг жавобларини ёзиб олинг.
Китобда қандай мавзулар бор?
Тўққиз боб болалик, мактаб ва ёшлик, ота уйи, турмуш ва келинлик, оналик, фарзандларнинг улғайиши, иш ва севимли машғулотлар, қадрли буюмлар ҳамда бугунги ҳаёт ҳақида.
Китоб қайси ёзувда?
Китоб ўзбек тилида, кирилл ёзувида чоп этилади. 132 саҳифада саволлар, расмлар ва қўлда жавоб ёзиш учун жой бор.
Нархи ва етказиб бериш шартлари қандай?
Китобнинг нархи, мавжудлиги ва манзилингизга етказиб бериш шартларини билиш учун бизга Instagram орқали ёзинг.